Финляндия 16 декабрь куни НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатларининг биринчи саммитини ўтказади

Финляндия 16 декабрь куни НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатларининг биринчи саммитини ўтказади

Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳри 16 декабрь куни НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатлари раҳбарияти иштирокидаги биринчи саммитга мезбонлик қилади. Уни республика ҳукумати раҳбари Петтери Орпо ташкил этади.

Финляндия бош вазири офиси сайтида эълон қилинган хабарга кўра, учрашувга Швеция, Эстония, Латвия, Польша, шунингдек, Болгария, Руминия ва Литва ҳукуматлари раҳбарлари таклиф этилган.

Қайд этилишича, учрашув давомида «Европа хавфсизлиги» ва «мудофаа тайёргарлиги» масалалари муҳокама қилинади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: