Туркияда журналист Эрдўғонни ҳақорат қилгани учун судланди
Истанбулда суд журналист Фотиҳ Олтайлани Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таҳдид қилишда айблаб, тўрт йил-у икки ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бу ҳақда Hürriyet газетаси хабар бермоқда.
«Журналист Фотиҳ Олтайли «президентга таҳдид қилгани» учун тўрт йил-у икки ойга қамалди. Суд уни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришга қарор қилди,» – дейилади материалда.
Нашрнинг қайд этишича, Алтайли 21 июнь куни ҳибсга олинган, унга «президентга таҳдидли сўзлар айтиш» айблови қўйилган.
