Ўзбек-Француз университети ташкил этилади
“Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–354-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди.
🏛 Қарорга кўра, Ўзбек-Француз университети ташкил этилади.
🔰 Университет ўз фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида амалга оширади.
✅ Университетда дастлабки босқичда магистратура, кейинчалик босқичма-босқич бакалавриат ва докторантурада кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
📑 Шунингдек, Университетга кириш учун тайёрлов курси жорий этилади.
💸 Таълим жараёни мақсадли давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
📙 Битирувчиларга Университет дипломи ва (ёки) Франция Республикасида аккредитациядан ўтган таълим дастурлари бўйича консорциум таркибига кирган тегишли Франция университетининг дипломи берилади.
☑️ Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади.
