Озарбайжонда СССР байроғини кўтариб кўча кезганларга жиноий иш очилди

Озарбайжонда СССР байроғини кўтариб кўча кезганларга жиноий иш очилди

Ушбу юриш ташкилотчилари – Абдулла Иброҳимли, Иброҳим Асадли ҳамда тадбирда иштирок этган бошқа шахслар аниқланиб, қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу шахслар «бошқа давлат»нинг кўмаги ва молиявий ёрдами эвазига офис ижарага олиб, вақти-вақти билан йиғилишлар ўтказиб келгани аниқланган.

Мазкур шахсларнинг офислари ва хонадонлари кўздан кечирилган чоғда коммунистик мафкурани тарғиб қилишга қаратилган кўплаб материаллар, байроқ, радикализмни тарғиб қилувчи китоблар нусхалари, шунингдек, CD-дисклар ва бошқа электрон қурилмалар топилиб, тўхтатиб қўйилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: