Ҳусанов яна асосий таркибга қайтиши учун ажойиб имконият

Ҳусанов яна асосий таркибга қайтиши учун ажойиб имконият

Англия Премер-лигаси 20-турининг марказий ўйинида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди. Дастлаб 42-дақиқада Рейндерс мезонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+4-дақиқада Энсо Фернандес мувозанатни тиклади.

Мезбонлар сафида Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада захирадан майдонга тушди. Ҳусанов ўйин давомида 30 марта тўпга тегинди. Футболчи бу вақт ичида жами 26 бор узатма амалга оширган бўлиб, шулардан 24 таси аниқ манзилга етиб борди — 92 фоиз. Sofascore портали футболчининг ҳаракатларини 6,4 балл билан баҳолади. Гвардиола Челсига қарши ўтган ўйиндан кейин Рубен Диаш ва Ёшко Гвардиол жароҳат сабабли кейинги ўйинларда ёрдам бера олишмаслигини айтиб ўтди: “Ҳимояда жароҳатлар кўпайиб кетди, Жон Стоунс билмадим қанчадан бери жароҳатда, энди Диаш ва Гвардиол ҳам сафдан чиқди”.

Ситидаги бу вазият Ҳусанов яна асосий таркибга қайтиши учун хизмат қилади. Кейинги 2 ҳафта ичида Сити 5 та ўйин ўтказади. Абдуқодир учун ажойиб имконият.

Дўстларингизга ҳам юборинг: