Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатларга бормоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,7 минг нафарга ёки 19,3 % га камайган.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
- Россия – 6 235 нафар;
- Тожикистон – 5 943 нафар;
- Қирғиз Р. – 4 219 нафар;
- Корея – 3 410 нафар;
- Туркия – 2 381 нафар;
- Хитой – 1 231 нафар
- Қозоғистон – 1 074 нафар;
- Буюк Британия – 870 нафар;
- Германия – 384 нафар;
- АҚШ – 333 нафар.
