Ўзбек детектив ёзувчиси Нуриддин Исмоилов қаламига мансуб «Табиб» деб номланган романининг тарғиботи ўтказилди
Бўстонлиқ тумани ахборот-кутубхона марказида ёш китобсеварларга таниқли ўзбек детектив ёзувчиси Нуриддин Исмоилов қаламига мансуб «Табиб» деб номланган романининг тарғиботи ўтказилди.
Ушбу романда оддий қишлоқ ҳаётидан олинган инсонларнинг кечинмалари, уларнинг ҳаёт тарзи, бир-бирига бўлган муносабатлари ва «Табиб» номини олган оддий қишлоқ қарияси Беназир отанинг асосий қаҳрамон сифатидаги ҳаёти акс эттирилган.

Маълумот учун айтиш керакки, ижодкор Нуриддин Исмоилов томонидан янгидан янги асарлар яратилмоқда. Қувонарлиси, энди китобхонлар бевосита ижодкорнинг расмий телеграм каналидан ушбу асарларни мутолаа қилиб бориш имкониятига эгадирлар. Бундан ташқари энг янги асарлар “Ҳордик” газетасининг ҳар ҳафталик сонида ҳам бериб борилмоқда.
Нуриддин Исмоилов телеграм канали (Телеграм каналга ўтиш учун шу ерни босинг)
