Дам олиш кунлари кутилмаган ҳаво ҳарорати кузатилади

Дам олиш кунлари кутилмаган ҳаво ҳарорати кузатилади

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши давом этади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бугун ҳудуднинг катта қисмида кундузи ҳаво +8…+11 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса +12…+15 даража илиққача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳарорат кўтарила бошлайди, якшанба кунига келиб ҳарорат 0…+3 даража илиққача кўтарилади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун кундузи +9…+11 даража илиқ бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ҳарорат аста-секин кечалари +1…+3 даража илиққача, кундуз кунлари +13…+15 даража илиққача кўтарилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: