Гренландия сиёсий партиялари АҚШни орол ва унинг аҳолисига нисбатан “ҳурматсиз муносабатни” тўхтатишга чақирди

Гренландия сиёсий партиялари АҚШни орол ва унинг аҳолисига нисбатан “ҳурматсиз муносабатни” тўхтатишга чақирди

«Биз америкалик бўлишни истамаймиз, биз даниялик бўлишни ҳам ҳохламаймиз, биз гренландиялик бўлишни истаймиз», дейилади Гренландия парламентининг беш сиёсий партияси, жумладан мухолифат вакиллари томонидан эълон қилинган баёнотда.

Сиёсатчилар Гренландиянинг келажагини фақат унинг фуқаролари белгилаши кераклигини, ташқи аралашувга йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, улар Гренландия АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари билан ўзаро ҳурмат ва тенглик асосида ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлашини қўшимча қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: