Вашингтон ва Киев 800 млрд долларлик шартнома имзолаши мумкин

Вашингтон ва Киев 800 млрд долларлик шартнома имзолаши мумкин

The Telegraph нашри манбаларига кўра, АҚШ ва Украина ўртасидаги битим 19–23 январ кунлари Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида имзоланиши тахмин қилинмоқда. Ушбу келишувга мувофиқ, ўн йил давомида 800 миллиард доллар маблағ Украинани қайта тиклаш ва унинг иқтисодиётини ривожлантириш учун йўналтирилади.

Украина президенти Владимир Зеленский бу келишув мамлакатда иқтисодий тикланишни таъминлаши, иш ўринларини яратиши ва Украинага фаровон ҳаётни қайтаришини айтмоқда.

Қайд этилишича, ҳужжат хусусий компаниялар томонидан кредитлар, грантлар ажратилиши ва инвестиция имкониятларига йўл очиб беради. АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткоффнинг сўзларига кўра, дастурга дунёдаги энг йирик инвестиция гуруҳи Black Rock ҳам қўшилади. Келишувнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

«Зеленский Украинани тиклаш бўйича чоралар пакети доирасида АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишув ҳам муҳокама қилинаётганини билдирди. Унинг айтишича, ташаббус, хусусан, Қўшма Штатлар билан савдода нол фоизлик бож ставкаларини жорий этишни кўзда тутади», дея ёзмоқда The Telegraph.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: