Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди
Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди, деб ёзмоқда CNN
RT 14 кундан бери давом этаётган намойишнинг асосий маълумотларини тўплади:
🔸турли ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, 78 дан 116 кишигача ҳалок бўлди. HRANA ташкилоти 2,6 мингдан ортиқ қўлга олинганлар ҳақида хабар бермоқда;
🔸Tasnim аввалроқ Форс вилоятида хавфсизлик хизматининг олти нафар ходими ҳалок бўлганини хабар қилганди. 120 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари яраланган;
🔸маҳаллий ОАВнинг ёзишича, намойишлардан жиноий гуруҳлар фойдаланиб қолишган, бу эса босқинчилик, талончилик ва зўравонлик билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирган;
🔸намойишлар фонида Эронда учинчи суткадирки интернет йўқ;
🔸The New York Times нашрининг расмий шахсларга таяниб таъкидлашича, Трампга намойишлар фонида Эронга ҳужум қилиш вариантлари ҳақида ҳисобот берилган, у бу ҳақда жиддий ўйламоқда.
