Рамзан Қодировнинг буйраги ишламай қолган, Кремл Чеченистонга янги раҳбар изламоқда — Украина разведкаси
Манбага кўра, Қодировнинг соғлиғи ёмонлашган бир вақтда Кремл коридорларида муҳокамалар кучайган. Путинга яқин мулозимлар республикага янги раҳбар тайинлаш масаласини кўриб чиқяпти. Номзодлар орасида Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов, “Ахмат” махсус бўлинмаси қўмондони Апти Алаудинов ҳамда Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Аҳмат Қодировлар бор.
