Заргарлик компанияларига олтин харидида имтиёз берилмоқда
2029 йил 1 февралгача заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчиларга иш ўринлари сонига қараб қимматбаҳо металл харидида 1-4% чегирма берилади.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2025 йилда тайёр заргарлик маҳсулотлари экспорти 5,1 тоннага, қиймат ифодасида эса $439 млн.га етиб, 4,7 баробар ўсди.
