Андижонда 23 ёшли қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Бунга сабаб эса…
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон Навоий проспектида кўприкдан битта қиз ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Анқланишича, бугун соат 08:00 лар атрофида Андижон шаҳри Ишчилар маҳалласи Навоий шох кўчаси устидан кесишган кўприкда Андижон тумани «Қўшчинор» маҳалласи, Қўшқайрағоч кўчаси 36-уйда яшовчи 2003 йилда туғилган Т.З. руҳий ҳолати ўзгаргани оқибатида кўприк устига чиқиб ўзини ташламоқчи бўлган.
Воқеа жойига зудлик тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
