“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров мактабни тугатган болаларни 1-1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш тизимини яратиш таклифини айтди
“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров ўз ижтимоий саҳифасида Президентнинг Хавфсизлик кенгаши мажлисидаги маърузасига ўз муносабатини билдирди.
Унга кўра, мактаблардаги чақирувга тайёрлаш фани мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ва мактабни тугатган болаларни (олийгоҳга кирганлар ва соғлик билан муаммоси бўлганлар мустасно) 1-1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш тизимини яратиш таклифини айтган.
Бу таклифни биринчи марта билдириши эмас. “Бу фақат ҳарбий хизмат эмас, ёшларни ҳаётга, давр чақирувларига тайёрлаш тизими сифатида ҳам ўзини оқлайди” — дейди у.
Аввалроқ, Алишер Қодиров Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мактабгача ва бошланғич таълимни ҳар бир бола ўз она тилида олиши кераклигини таъкидлаган эди.
