Ўзбекистонда Байрактар билан жиҳозланган бўлинма иш бошлади

Ўзбекистонда Байрактар билан жиҳозланган бўлинма иш бошлади

Ўзбекистонда Байрактар дронлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилди. Бу ҳақда ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 13 январдаги кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.

Қурбоновга кўра, давлат чегарасини қўриқлаш тизимига рақамли воситалар жорий этилиши доирасида чегараларнинг 42 фоизи видеокузатув билан қамраб олинган, шунингдек 1117 км оптик толали алоқа линиялари ётқизилган.

Шунингдек, Чегара қўшинларининг таъминоти ҳам келтирилди: 98% автозирҳли техника, 88% сузиш воситалари, 100% қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, 78% электрон-оптик воситалар. Бўлинмалар замонавий учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳам таъминланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: