Диққат! 2026 йилда дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин
Олимлар «X касаллик» номи билан машҳур бўлган янги глобал пандемия юзага келиш эҳтимоли юқори эканидан огоҳлантирмоқда. Башоратларга кўра, ушбу хавф 2026 йилдаёқ рўёбга чиқиши мумкин.
Мутахассислар тез мутацияга учраётган тўртта вирусни мазкур эҳтимолий таҳдиднинг асосий қўзғатувчилари сифатида кўрсатмоқда. Улар қуйидагилар:
Маймунчечак. 2022 йилдаги глобал тарқалишдан сўнг касаллик вируси бутун дунё бўйлаб мустаҳкам ўрнашиб олди. У тарқалишда давом этмоқда ва янги штаммларни ҳосил қилмоқда.
Қизамиқ. MMR вакцинаси қамров даражаси пасайиб кетгани сабабли, илгари деярли йўқ қилинган деб ҳисобланган қизамиқ касаллиги қайта авж олиши мумкин. Бу хавф қизамиқ билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиши орқали аллақачон намоён бўлмоқда.
Парранда гриппи (H5N1). Ўта хавфли грипп 2020 йилдан бери фаол равишда мутацияга учрамоқда ва сутэмизувчиларни ҳам зарарлаш қобилиятини қўлга киритмоқда. Олимлар унинг инсондан инсонга самаралироқ юқишга мослашиб олишидан хавотирда.
Оропуче вируси, яъни оқбошлар. Бу орқали юқадиган вирус ўз тарқалиш ҳудудини Жанубий Америкадан Европагача кенгайтирмоқда. Унинг аломатлари денге иситмасига ўхшаб, тез тарқалиш имконияти жуда юқори.
Мутахассислар, жумладан, Саутгемптон университети ва Глазго университети олимлари таъкидлашича, дунё COVID-19’га ўхшаш пандемияларга қарши ҳамон етарли даражада тайёр эмас.
