Қора “Lacetti” ЙПХ инспекторини уриб юборди. Инспекторнинг аҳволи қандай?
Жорий йилнинг 22 январь куни соат 17:30 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган Шаҳрисабз ва Мустақиллик шоҳ кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган А.Х. чорраҳада ҳаракатланиш вақтида ўз йўналишини кескин чап томонга ўзгартириб, чапга бурилиш жараёнида чорраҳа марказида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ЙПХ инспекторига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча ҳаракат қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
