Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев қамоққа олинган
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев қамоққа олинган.
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бу масала билан Бош прокуратура шуғулланаётганини маълум қилди. Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрел ойидан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган, 2025 йил 3 ноябр куни ишдан олинган эди.
Президентнинг ўша кунги фармойиши билан, Рустам Турсунов ҳам ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабр кунги парламент ва халққа мурожаатномасида коррупционерларни «ислоҳотларга хиёнат»да айблаб, 2026 йилда коррупцияга қарши «фавқулодда ҳолат» эълон қилинишини айтганди.
Манба
