Ҳиндистонда «Нипах» вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилди
Ҳиндистонда «Нипах» вируси билан боғлиқ илк ўлим ҳолати тасдиқланди. Калькутта шаҳрилик ёш аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилиб, комага тушган ва вафот этган.
ОАВ хабарларига кўра, вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида юзлаб одамлар карантинга олинган.
Қатор давлатлар вазиятга жавоб чораларини кўра бошлади. Хусусан, Таиланд Ҳиндистондан келаётган йўловчиларга нисбатан аэропортларда назоратни кучайтирди — улар вирус аломатлари бўйича текширилмоқда.
