Об-ҳаво бўйича тезкор ахборот: Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати –13 даражагача пасайиши кутилмоқда

Об-ҳаво бўйича тезкор ахборот: Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати –13 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

27-28 январь кунлари Россия ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади. 29-30 январь кунлари эса ҳаво массалари шарққа томон силжиди, республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат аста-секин кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража илиқдан -2 даража совуққача, шимолда кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача пасаяди.

Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи 7-9 даража илиқни ташкил этади. Эртага кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. 28-29 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 29 январга келиб, ҳарорат кечалари 1-3 даража совуққача, кундуз кунлари 0-2 даража илиққача пасаяди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: