Қозоғистон Ҳиндистонда аниқланган хавфли вирус сабабли чегараларда санитария назоратини кучайтирди. Айни пайтда унга қарши махсус даволаш усули ва вакцина мавжуд эмас бўлган бу қандай вирус ўзи?

Қозоғистон Ҳиндистонда аниқланган хавфли вирус сабабли чегараларда санитария назоратини кучайтирди. Айни пайтда унга қарши махсус даволаш усули ва вакцина мавжуд эмас бўлган бу қандай вирус ўзи?

Ҳиндистонда Нипах вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият муносабати билан Қозоғистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтишнинг барча пунктларида санитария-карантин назорати кучайтирилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон ҳудудида Нипах вируси билан касалланиш ҳолатлари, шунингдек, ушбу вируснинг мамлакатга кириб келиши қайд этилмаган. Айниқса, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларидан келаётган йўловчиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Инфекция бўйича эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳисобланган мамлакатлар рўйхати мунтазам равишда янгиланиб боради.

Эндемик ҳудудларга сафар режалаштираётган Қозоғистон фуқароларига профилактика чораларига риоя қилиш, сафардан кейин касаллик аломатлари пайдо бўлган тақдирда эса, бўлган мамлакатни кўрсатган ҳолда, зудлик билан тиббий мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Нипах вируси ҳайвонлардан юқиши, шунингдек, зарарланган инсон билан яқин алоқа орқали тарқалиши мумкин; озиқ-овқат орқали юқиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Касаллик оғир кечиши мумкин, айни пайтда унга қарши махсус даволаш усули ва вакцина мавжуд эмас.

Дўстларингизга ҳам юборинг: