Санэпидқўмита ўзбекистонликларни ҳалокатли Нипаҳ вируси тарқалиши ҳақида огоҳлантирди
Ҳиндистонда Нипаҳ вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Ўзбекистонда бу вирус қайд этилмаган ва эпидемиологик вазият барқарор. Шунга қарамай, Ҳиндистонга саёҳат қилувчиларга шахсий гигиенага риоя қилиш, қўл ювиш, текширилмаган сув ва зарарланган меваларни истеъмол қилмаслик тавсия этилмоқда.
Юқори ҳарорат ёки касаллик белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
