Сотиб олинган «Жигули»дан яширилган доллар чиқди!..

Сотиб олинган «Жигули»дан яширилган доллар чиқди!..

Астаридан доллар чиққан куртка ҳикоясидан кейин ўқувчилар шунга ўхшаш ҳикояларни менга жўнатишди. Демак Самара (Россия) ишга миниб бориб келишга эски 07 жигули олган юртдошимиз машинани ички обшивкасини алмаштираëтиб бир нечта пачка доллар ва хозир муомаладан чиққан немис маркаларини топиб олади. Мошина эшигини ички қопламаси ичига яширилган экан пуллар. Долларлар тахминан 20 мингдан зиëд. Маркалар ундан ҳам кўп. Йигит одамларни маслаҳати билан Германиянинг Москвадаги консулхонасига бориб бўлган воқаеани айтиб маслаҳат сўрайди. Маълум бўлишича Германия ўзининг эски пулларини муддатсиз алмаштириб берар экан. Консулхона маслахати билан Дойче банкнинг москвадаги филиалида 20 минг дойч маркани тахминан 10 минг еврога алмаштириб беришибди. Демак ҳамюртимиз эски жигули ичидан топиб олган бойлик 30 мингдан кўп. Яна ўша гап. «Ошналрим ва қариндошларимдан буни сир сақладим» дейди пул топиб олганидан хурсанд бу йигит. Бу пулга Самарада уйлик бўлибди. 30 мингга Самарада квартира берадими ë йўқми билмайман. Балки сал қўшгандир…

Дўстларингизга ҳам юборинг: