Қашқадарёда сув танқислигига ечим сифатида сунъий музликлар барпо этилди
Совуқ мавсумда сувни муз шаклида сақлаб, баҳор ва ёз ойларида уни аста-секин эритиш орқали суғориш ҳамда хўжалик эҳтиёжларига йўналтириш кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда Шаҳрисабз туманининг “Сарчашма” маҳалласида 4 та сунъий музлик устунлари барпо этилган.
«Ҳар бири қиш ойларида 450 куб метргача сув тўплаб, унинг фойдаланиш муддатини баҳор–ёз ойларигача узайтириш имконини беради», — дейилади туман ҳокимлиги ахборотида.
