Президент бир қатор раҳбарларни ишдан олди!
Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Усманов Дилшод Абдурашидович ишдан олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
У инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштирган, иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилган.
Ўтган йил солиқни ноқонуний қайтариш ҳолатлари бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилган.
7 йилдан бери ушбу йўналишга жавобгар бўлган Мирзаевнинг
лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги танқид қилинди. Йиғилишда — ишдан олинди.
Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Й.Насимджановни ишдан олиш топширилди. Фаолияти ўрганилади.
Солиқ қўмитаси раисига Тошкентдаги барча туман солиқ бошлиқларини ишдан олиб, в.б. қилиб қўйиш вазифаси берилди.
Раис Ф.Пўлатов ва янги комплаенс ўринбосари А.Солиевга —
коррупсияга муросасиз муҳит, раҳбарларни шижоатли ёшлар билан алмаштириш топширилди.
Бош прокуратура департаменти раҳбар ўринбосари А.Ғаниев солиқдан қочишга йўл кўрсатгани учун бугуннинг ўзида ишдан олинди.
rasul_kusherbayev
