“Чорсу” бозори ва “Малика” савдо комплексида тўлов интизоми тартибга келтирилади

“Чорсу” бозори ва “Малика” савдо комплексида тўлов интизоми тартибга келтирилади

Президент Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда “Чорсу” бозори ва “Малика” савдо комплексида тўлов интизоми тартибга келтирилиши таъкидланган. Шайхонтоҳур тумани солиқ инспексияси томонидан “Чорсу” бозорида тўлов интизоми жойига қўйилмагани, “Малика” савдо комплексида эса аҳвол бундан ҳам аянчли эканини кўрсатиб ўтилди.

Комплексда 1,5 мингга яқин тадбиркор фаолият юритса-да, уларнинг фақат тўртдан бири рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламаяпти. Шунингдек, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: