Нафратингни, фитнангни отанга қиласан!..

Нафратингни, фитнангни отанга қиласан!..

Австралия ҳукумати ислом динига нисбатан ҳақоратли изоҳ қолдиргани учун Исроил фуқароси Сэмми Яҳуданинг визасини бекор қилди ҳамда фитна тарқатиш мақсадида келадиган сайёҳларни қабул қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда 27 январь куни The Times of Israel нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Яҳуда ижтимоий тармоқлардан бирида исломни “жирканч мафкура” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Австралия томонидан визаси мамлакатга учиб кетишидан уч соат олдин бекор қилинган.

 Австралия ички ишлар вазири Тони Берк  мамлакатга ташриф буюришни истаганлар тегишли визага амал қилиши ва тўғри мақсадлар билан келиши шартлигини таъкидлади.

“Фитна тарқатиш — Австралияга душманлик маъносини билдиради”, — деди вазир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: