Вазир ўққа тутилаётган Дубайдан оиласини ташлаб қочиб кетди!..

Вазир ўққа тутилаётган Дубайдан оиласини ташлаб қочиб кетди!..

 Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто Эрон атрофидаги вазият кескинлашганидан сўнг, Дубайни тезроқ тарк этиш учун ортиқча пул тўлаб, ўз оиласини БААда қолдириб кетди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Мен ҳарбий рейс билан қайтаман, лекин бундан аввал (бир соат олдин) Чампинодаги 31-эскадрилья қўмондонлиги билан ҳукумат рейслари йўловчилари учун белгиланган тарифдан (ўз хоҳишимга кўра) уч баравар кўп суммани тўлашга келишиб олдим», — деб хабар берди Италия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

У оиласини Дубайда қолдирганини ва улар унинг «танловини тушунишларини» таъкидлаб ўтди.

Бундан аввал Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ўққа тутилаётган Дубайни Европадан хавфсизроқ деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, Европадаги жиноятчилик даражасини ҳисобга олсак, Дубай ҳатто ракета зарбаларига қарамай, статистик жиҳатдан хавфсизроқдир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: