Вазият соат сайин эмас, дақиқа сайин кескинлашмоқда. Дунё янги ва даҳшатли уруш остонасида турибди… Урушнинг энг сўнгги тафсилотлари билан ушбу мақолада танишинг
2026 йилнинг 28 феврали тарихга энг қонли кун сифатида кирди. Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг махфий амалиёти натижасида ўлдирилди! Теҳрон кўчаларида даҳшатли ёнғинлар гурилламоқда, Яқин Шарқ эса улкан портлашлар майдонига айланиб бўлди.
Теҳрондан келган хабарлар қонни музлатади: Олий раҳбарнинг ўлимидан сўнг Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи БМТга сўнгги мактубини йўллади. «Бу қўрқоқларча қилинган террор!» – дейилади мурожаатда.
Шу билан бирга, Эроннинг «Меҳр» агентлиги видео эълон қилди: «Ота – бу уйнинг илиқлиги демакдир». Лекин бу илиқлик энди бутун минтақани ёқиб юборувчи оловга айланди. Али Ларижоний бошчилигидаги кенгаш АҚШ билан ҳар қандай музокарани тақиқлади! Эрон ўз қасосини бошлади! Дубай, Доҳа, Қувайт ва Абу-Даби осмонини Эроннинг баллистик ракеталари ва дронлари эгаллаб олди.
БАА Эрон билан алоқани узди. Абу-Дабидаги дипломатлар зудлик билан ватанига чақириб олинди. АҚШнинг 1 миллиард долларлик махфий радари Эрон зарбасидан култепага айланди. АҚШнинг денгиз базаси ракета зарбалари остида қолди. Шиа мусулмонлари ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар қонли тус олмоқда. Исроил армияси «Ор Эйтан» (Мустаҳкам Нур) лазер тизимини ишга солди! Қуддус осмонида ракеталар учиб юрибди. Исроил Бош штаби раиси Эял Замир эълон қилди: «Биз ‘Ҳизбуллоҳ’га қарши ‘Шер наъраси’ амалиётини бошладик!» Бейрутнинг Даҳия тумани ва халқаро аэропорти бомбардимон қилинмоқда. «Ҳизбуллоҳ» етакчиларидан бири Муҳаммад Раад ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Уруш ваҳимаси бозорларни остин-устун қилди. Нефть: Бир баррель учун 82 доллар – нархлар 13 фоизга сакради. Олтин: Бир унсия олтин 30 дақиқа ичида 80 долларга қимматлаб, 5 375 долларга етди. Бу рекорд!
БАА ҳукумати меҳмонхоналарда қолиб кетган 20 минг сайёҳнинг харажатларини ўз зиммасига олишини эълон қилди. Пентагон Erondagi ҳарбий объектларга берилган даҳшатли зарбалар кадрларини эълон қилди. Амалиёт номи – «Эпик ғазаб». Қувайтда эса Америка самолёти қулаб тушди, учувчи маҳаллий аҳоли қўлида!
