Ватанингда уруш бўляпти, футболга бало борми?

Ватанингда уруш бўляпти, футболга бало борми?

Иордания чемпионати доирасидаги «Ал-Аҳли» – «Ал-Файсали» учрашуви ракета зарбаси хавфи туфайли тўхтатилди. Мамлакат пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг 20-дақиқасида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушган. Шундан сўнг ҳакам ўйинни тўхтатди ва футболчилар билан бирга трибуна остидаги хоналарга йўл олди. Хавф ортда қолгач, ҳакам ўйинни давом эттирди. Мажбурий танаффусга қадар «Ал-Файсали» футболчилари 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса, ундан кейин яна иккита жавобсиз гол уриб, пешқадамликни мустаҳкамлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: