Дубайда турист дрон ҳужумидан жароҳатланган

Дубайда турист дрон ҳужумидан жароҳатланган

Араб мамлакатларида яшовчи озарбайжонликлар Мувофиқлаштирувчи кенгашининг БАА бўйича координатори Нурана Гусейнова «Minval» нашрига берган хабарига кўра, Дубайда озарбайжонлик сайёҳ парчали жароҳат олган.

Маълум қилинишича, диаспора вакиллари касалхонага ташриф буюриб, Сархан исмли ёш йигитнинг ҳолидан хабар олишган. Сайёҳ қўл соҳасидан парчали жароҳат олган бўлиб, ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф таҳдид солаётгани йўқ. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, беморга яқин 2-3 кун ичида уйига жавоб берилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: