Дунёга шарманда Исроил ўзини ўзи баттар шарманда қилмоқда!..

Дунёга шарманда Исроил ўзини ўзи баттар шарманда қилмоқда!..

Шўринг қурғурларнинг матбуоти бугун бутун дунёга:

«Эрон Исроил ҳудудига Женева конвенцияси томонидан тақиқланган кассетали жанговар ўқ-дориларни учиришни бошлади. Душанба куни туш пайтида ана шундай ракеталардан бири Беэр-Шева шаҳрига қарата соддир этилди.

Оддий ракеталардан фарқли ўлароқ, кассетали ракета портлаганда ўз ичидан ҳар бири 2-3 кг портловчи моддага эга бўлган кўплаб кичик ўқ-дориларни сочиб юборади.

  • Зарба кўлами: Гарчи бир дона кичик бомбанинг вайронкорлик кучи юзлаб килограммли оддий ракеталарникидек катта бўлмаса-да, улар бир неча километр масофагача бўлган улкан майдонни шикастлайди.

  • Таркиби: Ҳар бир ракета тахминан 20 та жанговар каллакни ташийди.

  • Портламай қолган хавф: Энг хавфли жиҳати шундаки, баъзи каллаклар ерга тушганда портламай қолиши мумкин. Уларга тегиш ёки жойидан қўзғатиш кучли портлашга сабаб бўлади.

Кичик бомбалар нишон устидан тахминан 7 км баландликда ташланади ва 8 км квадрат майдон бўйлаб тартибсиз равишда сочилади. Ушбу қурол ҳеч қандай аниқ ҳарбий нишонга эга эмаслиги ва фақат максимал даражада талафот етказишни кўзлагани учун ноконвенционал (тақиқланган) қурол ҳисобланади», дея жар солмоқда!

Ўзинг нима қилаяпсан?! Қизлар ўқийдиган бошланғич мактабни бомбалаш, кичкинагина қизалоқларни қириб ташлаш Женева конвенциясида рухсат этилганми?! Женева конвенциясида тинч аҳолининг уйларига ракета ташлаш рухсат этилганми?! Женева конвенциясида ҳе йўқ-бе йўқ, тинч ва осойишта мамлакатга бостириб кириш борми?! Бировларни ерларини харомлик билан эгаллаб олиш Женева конвенциясида мумкинми?! Бировни номига тош отишдан олдин бир чўмилиб олсанг бўларкан!!!

Дўстларингизга ҳам юборинг: