Шошилинч! Ана бўлмасам!!! Эрон Баҳрайндаги АҚШ авиабазасига зарба берди!

Шошилинч! Ана бўлмасам!!! Эрон Баҳрайндаги АҚШ авиабазасига зарба берди!

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК — КСИР) Баҳрайннинг Шайх-Исо ҳудудида жойлашган АҚШ авиабазасига дронлар ва ракеталар билан ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Бу ҳақдаги расмий баёнот 3 март куни Корпуснинг Телеграм-каналида эълон қилинди.

Баёнотда шундай дейилади:

«Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг «Содиқ ваъда – 4» операциясининг 14-тўлқини доирасида, бугун тонг саҳарда Баҳрайннинг Шайх-Исо ҳудудидаги АҚШ авиабазасига дронлар ва ракеталар билан оммавий зарба берилди».

Зарба тафсилотлари:

  • Қуроллар: Белгиланган нишонларга 3 та ракета ва 20 та дрон билан ҳужум қилинган.

  • Натижа: ИИҚК маълумотларига кўра, АҚШ авиабазасининг бош қўмондонлик штаб-квартираси биноси бутунлай вайрон қилинган.

  • Ёнғин: Ҳудуддаги ёнилғи резервуарлари портлатилиши натижасида кучли ёнғин келиб чиққан.

Дўстларингизга ҳам юборинг: