Ким Чен Ин Эронга ёрдам қўлини чўзмоқчи
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Эронга ракета етказиб бериш имкониятини истисно қилмаслигини маълум қилди.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча бу баёнотдан кейин амалий қадамлар ташланадими-йўқми, аниқ эмас.
Илгарироқ оммавий ахборот воситалари Пхеньян Эроннинг ракета дастурларига норасмий тарзда ёрдам берган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган, аммо бу очиқ баёнотларсиз амалга оширилгани айтилган.
Агар етказиб бериш расман ва очиқ тарзда йўлга қўйилса, бу КХДРнинг можарога амалда аралашувини англатади ва минтақадаги кучлар мувозанатини жиддий ўзгартириши мумкин.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Эроннинг заифлашиши ёки қулаш эҳтимоли минтақавий мувозанатга жиддий зарба бўлиши мумкин.
