⚡️ ТЕЗКОР: Тель-Авив бомбардимон қилинди — Эрон ракеталари Исроил пойтахтига ёпирилмоқда (Видео)

⚡️ ТЕЗКОР: Тель-Авив бомбардимон қилинди — Эрон ракеталари Исроил пойтахтига ёпирилмоқда (Видео)

Screenshot

Яқин Шарқдаги уруш энг даҳшатли нуқтасига келди. Эрон томонидан учирилган янги ракеталар занжири Исроилнинг юраги — Тель-Авив шаҳрини нишонга олди. Мудофаа тизими дош беролмаяпти. Ижтимоий тармоқлар ва давлат ОАВларида Тель-Авив осмонида Эрон ракеталари эркин ҳаракатланаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракеталарнинг шиддатли оқимига дош бера олмай қолган.

Эрон давлат ОАВлари Исроил Мудофаа вазирлиги биноси яқинига ракета тушгани ва натижада даҳшатли вайронагарчиликлар юз берганини намойиш этди.

Шаҳар марказида ракеталар тушишидан юзага келган портлаш овозлари аҳоли ўртасида ваҳима уйғотмоқда. Пойтахт осмонини қора тутун қоплаган.

Financial Times нашрининг хабар беришича, Исроил ҳукумати ушбу ҳужумлардан сўнг Эронга қарши «демонтаж» (тубдан йўқ қилиш) операциясини бошламоқда. ИИМК ядровий объектларни ва режимнинг асосий устунларини йўқ қилиш. Исроил расмийлари ушбу уруш бир неча ҳафта давом этишига ва мақсад Теҳрон режимини ағдариш эканига тайёрланмоқда.
«Биз бир неча оғир ва узоқ ҳафталарга тайёргарлик кўряпмиз», — дейди исроиллик юқори лавозимли мулозим.

Ҳарбий экспертлар 180 минг кишилик қўшинга эга бўлган Ислом инқилоби муҳофизлари корпусини (КСИР) қандай қилиб тўлиқ йўқ қилиш мумкинлиги борасида баҳслашмоқда. Эҳтимол, Исроил очиқ тўқнашув билан бирга махфий операцияларни ҳам ишга солади.
Вазият дақиқа сайин ўзгармоқда. Эрон ҳужумларни тўхтатмаяпти, Исроил эса катта кўламли жавоб қайтаришга шайланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: