Эрон атрофдаги барча АҚШ базаларига хужум қилди, лекин Туркиядаги америка базаларига тегинмади, нега?
Туркияда, АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаларидан бири жойлашган. Инжирлик ҳарбий базаси. Бироқ, Эрон бу базага тегинмади.
Биринчидан, Туркия – НАТО аъзоси. Агар Туркия ҳудудига ҳужум қилинса, автоматик равишда НАТОнинг 5-моддаси ишга тушади: “кимки аъзолардан биттасига хужум қилса, қолганларига ҳам хужум қилган бўлади”. Ва, НАТОнинг 30дан ортиқ давлатлари, коллектив равишда Эронга жавоб қайтариши керак бўлади. Бу Эронга керак эмас.
Иккинчиси, Туркия – бугун НАТОнинг ичидаги “Троя оти”: АҚШ билан муносабатларни бузишни истамайди, лекин Исроилни кўрарга кўзи йўқ. Шунинг учун, Туркиянинг Эрон борасидаги позицияси АҚШ ва Исроилни позициясида фарқ қилади. Эронни йиқилишини истамайди, буни Теҳрон яхши билади.
Учинчидан, Туркия бу урушда ўзини воситачи сифатида тақдим қилади. Агар Эрон Туркияга хужум қилса, Туркия воситачи бўлиш мақомидан, ўзининг қадр-қиммати ва шаънини ҳимоя қилиш мақсадида, Эронга жавоб зарбалари беришга мажбур бўлади. Яъни, Туркия нейтрал позициядан оппонет мақомига ўтиб бошлайди.
Камолиддин Раббимов, сиёсий шарҳловчи
