Эй-й, энди Эронни ёнида «Ансар Аллоҳ» ҳам йўқми?! Оббо!..

Эй-й, энди Эронни ёнида «Ансар Аллоҳ» ҳам йўқми?! Оббо!..

АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган тўғридан-тўғри зарбалари натижасида Олий раҳбар Али Хаменеининг вафоти ва ИИМК қўмондонлигининг йўқ қилиниши минтақадаги «Қаршилик ўқи» тизимида катта вакуумни юзага келтирди. Бироқ, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ва Ироқ гуруҳлари фаоллашган бир пайтда, энг кутилмаган ҳаракат — Ямандаги хусийларнинг «стратегик сукути» бўлмоқда.

Вазиятнинг асосий жиҳатлари:

Сўнгги икки йил ичида минглаб ҳужумларни амалга оширган ва Халқаро кема қатновига жиддий хавф туғдирган «Ансар Аллоҳ» ҳаракати тўсатдан фаоллигини тўхтатди. Ҳаракат етакчиси Абдул-Малик ал-Ҳусий Хаменеи вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирганидан сўнг, бошқа эфирга чиқмади.

Йеманлик сиёсатшунос Фарис ал-Байланинг фикрича, бу «ҳийла ишлатиш» эмас, балки Теҳрондаги қўмондонлик вертикалининг фалаж бўлиб қолгани натижасидир. Эрон режими бошидан кечираётган коллапс сабабли, хусийлар оператив кўрсатмалар олишдан маҳрум бўлишган.

Ҳарбий таҳлилчи Аднан ал-Жабраний Санонинг иккиланишини Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяхунинг Теҳрондаги режимни бутунлай ўзгартириш ҳақидаги қатъий баёнотлари билан боғлайди. Хусийлар раҳбарияти ҳозирда ўз гуруҳининг омон қолиш имкониятларини баҳоламоқда.

Хавфсизлик бўйича эксперт Иброҳим Жалол бошқача фикрда: унинг таъкидлашича, Теҳрон хусийларни «финал акти» учун захирада ушлаб турган бўлиши мумкин. Хусийларнинг Қизил денгиздаги ҳужумлари Эроннинг энг ўткир қуроли сифатида керакли пайтда ишга солиниши эҳтимоли юқори.

«Ансар Аллоҳ» ичида ҳам бирдамлик йўқлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Радикал қанот дарҳол ҳужум бошлашни талаб қилаётган бўлса, прагматиклар гуруҳнинг тўлиқ йўқ қилиниб кетишидан хавфсираб, эҳтиёткорликни афзал кўрмоқдалар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: