Хоманаийнинг ўғли — ҳеч ким!

Хоманаийнинг ўғли — ҳеч ким!

Эроннинг янги даври: Можтаба Хоманаий ҳокимияти Жахонгир Хакимов Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафотидан сўнг, унинг ўғли Можтаба Хоманаийнинг Олий раҳбар этиб сайланиши нафақат мамлакат ичидаги сиёсий мувозанатни, балки бутун Яқин Шарқдаги кучлар нисбатини ўзгартириши кутилмоқда.

1. «Соядаги ҳокимият»нинг расмийлашуви ва IRGC устуворлиги Можтаба Хоманаий узоқ йиллар давомида расмий лавозимга эга бўлмаса-да, Эроннинг хавфсизлик аппарати ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИРГC) устидан амалий назоратни амалга ошириб келган. Унинг тахтга келиши: Ҳарбийлашган режим: Эрон бошқарувида руҳонийлар қатламидан кўра, ҳарбийларнинг (ИРГC) таъсири мутлақлашишини англатади. Экспертлар буни «дин ниқоби остидаги ҳарбий диктатура» сари қадам деб баҳоламоқда. Ички барқарорлик: ИРГCнинг янги раҳбарга садоқат қасамёди ҳокимият алмашинуви давридаги ички низолар хавфини камайтирса-да, халқ орасида «сулолавий ворислик»ка нисбатан норозилик кучайиши мумкин.

2. Ташқи сиёсат: «Қаршилик ўқи» ва максимал қатъият Ғарб таҳлилчилари, хусусан, собиқ CИА раҳбари Девид Петреус таъкидлаганидек, Можтаба Хоманаий отасининг сиёсатини давом эттириши эҳтимоли юқори: Музокараларнинг тўхташи: Ядровий дастур ва ракета тизимлари бўйича АҚШ билан яқин орада муроса бўлиши кутилмайди. Аксинча, янги раҳбар ўз легитимлигини исботлаш учун янада қатъий позицияни эгаллаши мумкин. Минтақавий эскалация: Эроннинг Исроил ва АҚШ билан муносабатлари кескинлашган бир пайтда, «Қаршилик ўқи» (Ҳизбуллоҳ, Хамас, Ҳусийчилар) орқали юритиладиган прокси-урушлар янада фаоллашиши мумкин. «Меросхўрлик» парадокси Янги раҳбар дуч келадиган энг мураккаб муаммолар — 1979-йилги инқилоб қадриятлари билан амалдаги ворислик ўртасидаги зиддиятдир: Ғоявий парадокс: Инқилоб асосан монархия ва сулолавий бошқарувга қарши қаратилган эди. Можтабанинг сайланиши «сулолавий ворислик» сифатида қабул қилиниши диний элита орасида эҳтимолий норозиликка, жамиятда эса тизимнинг ўз фундаментал принципларидан воз кечгани ҳақидаги тасаввурга сабаб бўлиши мумкин. Иқтисодий босим: Санкциялар ва изоляция шароитида ҳарбий харажатларнинг ўсиши ижтимоий портлаш хавфини доимий кун тартибида ушлаб туради. Эрон «Берлин деворининг қулаши»га қиёсланадиган тарихий босқичда турибди. Бироқ, бу ўзгариш демократлашишни эмас, балки режимнинг янада ёпиқлашиши ва ҳарбийлашишини англатади.

Можтаба Хоманаий даври Эрон учун «максимал барқарорликка интилиш», глобал сиёсат учун эса «прогноз қилиб бўлмас ноаниқлик» босқичи бўлади.
Эрон Трампнинг талабларига очиқчасига қарши чиқиб, Мўжтаба Хоманаийни сайлади, бу эса Қўшма Штатлар ва Исроил билан ҳеч қандай келишув бўлмаслигини англатади – The Wall Street Journal Аввалроқ, Трамп Хоманаийнинг ўғли Эроннинг янги олий раҳнамоси бўлишига қарши чиқган эди. “Бекорга вақт сарфлашапти. Хоманаийнинг ўғли — ҳеч ким. Мен Венесуэлада Делси Родригес билан бўлгани каби тайинловда иштирок этишим керак”, деган эди Трамп.

Дўстларингизга ҳам юборинг: