Эронни энди тўхтатиб бўлмайди!..

Эронни энди тўхтатиб бўлмайди!..

Эрон Қуролли кучлари Исроилнинг Хайфадаги ҳарбий-денгиз базасидаги сувости кемалари штабига ҳужум қилди. Бу ҳақда 11 март куни Эрон Ислом Республикаси армияси баёнотига таяниб, IRIB давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

«Эрон армияси бўлинмалари босиб олинган ҳудудлардаги бир қатор нишонларга, жумладан, «Аман» ҳарбий разведка ташкилоти, 8200-бўлинма, Green Pine радари ва Хайфадаги ҳарбий-денгиз базасидаги сувости кемалари штаби биносига дронлар билан ҳужум қилди», — дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, «Аман» тузилмаси «Рамазон» операцияси давомида нишонларни белгилашда иштирок этган, 8200-бўлинма эса сигналларни тўплаш, рақамли разведка ва киберҳужумлар учун масъул ҳисобланади.

Шу куннинг ўзида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ихтилоф бошланганидан бери АҚШ ва Исроил объектларига энг кучли зарба берилганини эълон қилди. Ҳужум давомида Тель-Авив яқинидаги сунъий йўлдош станциясига йўқ қилинган. Бундан ташқари, Хайфа ва Ғарбий Қуддусдаги ҳарбий нишонлар ҳам зарба остида қолган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: