Фаришталар орасида фақат Жаброил алайҳиссаломгина Қуръон тиловат қила олади…
Рамазон – Қуръон ойи!
Қуръон тиловати – улуғ саодат Зеро, фаришталар орасида фақат Жаброил алайҳиссаломгина Қуръон тиловат қила олади. Қолган фаришталарга бу бахт насиб қилмаган. Аллоҳнинг карами ва фазли ўлароқ биз умматга ҳам шу улуғ саодат берилган.
Қачон Қуръон ўқисак, осмондан саноқсиз фаришталар тушиб бошимиз узра турадилар. Уларнинг сафи осмонга қадар етади. Фаришталар Қуръон ўқиётган бандага шу қадар яқин бўладики, ҳатто фариштанинг оғзи қорининг оғзига рўбарў бўлади.
Бу нақдар улуғ саодат!
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий раҳимаҳуллоҳ
