Ия, яна, яна деб қолдими?! Ҳа-а, худди шундай деди, анави қиз!.. (видео)
Ўзи аслидаям, ҳақиқий оригинал нарсаларни одам кўргани сайин кўргиси келаверади-да, ўшанда яна, дея талаб қиласан. Мусиқа асбобни бунчалик чалиш… Бунинг учун у оз-мунча ҳаракат қилган, оз-мунча интилмагандир!.. Мана энди мевасини бера бошлабди. Жунусбек Пиёзовнинг ўзи ҳам бирданига болғадай қаттиқ, йўғон овоз энаси бўлиб қолмагандир. Аввалига унинг ҳам овози бошқаларники каби бўлгандир. Бироқ, овозини «ур калтак, сур калтак» қилаверганидан охири мана шундай натижага эришган. Бировлар бундай овоз билан бошловчилик қилиб бўлмайди, дейди. Ана бўларка-ку, ҳатто айримлардан зўр экан… Бошқа томондан олиб қарасангиз бу ҳам мотивация, одамни руҳлантиради. Меҳнат қилишга, олдинга интилишга ундайди… Ҳар қандай касбни энг майда деталларигача мукаммал ўзлаштирсанг у сени эрта-бир кун боплаб боқади!.. Жунсбек Пиёзовни биров тўйга чақирмайди. Уни соққа қиладиган жойи йўқ, дейишади. Майли, нима бўлса ўз йўлига-ю, аммо у ҳозир «такой» мошинани «такой»ини миниб юрибди!..
