Эрон АҚШга, Калифорнияга дронлар билан ҳужум қилишни режалаштирган… — ABC News

Эрон АҚШга, Калифорнияга дронлар билан ҳужум қилишни режалаштирган… — ABC News

12 март, 2026 йил — Эрон АҚШ қирғоқлари яқинидаги номаълум кемадан учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ёрдамида тўсатдан ҳужум қилишни режалаштирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «ABC News» телеканали ФБР билдиришномасига таяниб хабар берди.

«Яқинда олинган маълумотларга кўра, 2026 йил февраль ойи бошидаги ҳолатга кўра, агар АҚШ Эронга зарба берса, Теҳрон АҚШ қирғоқларидаги номаълум кемадан туриб, хусусан, Калифорниядаги аниқланмаган нишонларга қарши дронлар билан тўсатдан ҳужум уюштиришни режалаштирган бўлиши мумкин», — дейилади махсус хизмат ҳужжатида.

Хабар қилинишича, ФБР шу йўл билан Калифорния полиция бошқармаларини эҳтимолий хавфдан огоҳлантирган. Лос-Анжелесдаги ФБР офиси ва Оқ уй ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.

«ABC News» маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Америка разведкаси Мексика наркокартеллари томонидан дронлардан фойдаланиш ҳолатлари ортиб бораётганидан хавотирда. Ушбу технологиядан Мексика билан чегара яқинидаги Америка кучлари ва ходимларига ҳужум қилиш учун фойдаланиш хавфи мавжудлиги айтилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: