Оғир жудолик: Санъаткор Валижон Шамшиевга таъзия билдирамиз
Ўзбекистон санъат олами ва кўплаб мухлисларнинг севимли сўз устаси, маҳоратли қизиқчи Валижон Шамшиевнинг оиласида оғир йўқотиш юз берди. Санъаткорнинг волидаи муҳтарамалари бу ёруғ оламни тарк этдилар. Ота-онанинг вафоти ҳар бир фарзанд учун ўрни тўлмас жудолик бўлиб, бу мусибат нафақат санъаткорнинг яқинлари, балки унинг кўп сонли мухлислари қалбида ҳам чуқур қайғу уйғотди.

Таҳририятимиз ва санъатсевар халқимиз номидан Валижон Шамшиевга ҳамда барча оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Марҳуманинг охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин. Мусибатзада оила аъзоларига Аллоҳдан гўзал сабр ва бардамлик тилаб қоламиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
