Нурафшондаги тезкор ходимлар гиёҳвандликқа қарши операция ўтказди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактика ойлиги доирасида Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари гиёҳвандлик билан боғлиқ қўлга олиш операциясини амалга оширди.
Маълумотларга кўра, Нурафшон шаҳрида жамоат транспорти ҳайдовчиси сифатида фаолият юритаётган шахс Бобур кўчасида бошқарувидаги хизмат автобуси ичида шартли харидорга 2 дона полиэтилен ўрамдаги гашиш гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўмга сотиш пайтида ушланди.
Тадбир давомида унинг ёнида ҳамда автобусда яна 9 та ўрамда, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси сотиш мақсадида сақлаб келингани аниқланди ва бу ҳолат расмий тартибда ҳужжатлаштирилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу операция жамоатчилик хавфсизлиги ва гиёҳвандликка қарши курашда самарали чоралар кўрилганлигини яна бир бор кўрсатди.
