“Кар-кар” қилишнинг оқибати…

“Кар-кар” қилишнинг оқибати…

Тошкентда 220 км/соат тезликда юрган икки ҳайдовчи 15 суткага қамалди.

Тошкент шаҳрида икки нафар ёш ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Маълум бўлишича, Исматилло Комилжонов ва Шахзод Ахмаджонов Mercedes-Benz G-Class русумли автомобилларда шаҳар кўчаларида 220 км/соатгача тезликда ҳаракатланган. Улар ушбу ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Суд қарорига кўра, ҳар икки ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, улар жамоат ишларига, жумладан, жамоат жойларини тозалаш ишларига жалб қилинди.

Мутасаддилар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб, юқори тезликда ва хавфли ҳаракатланиш бошқа иштирокчилар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдиришини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: