Исроиллик вазирнинг қизи ўлик ҳолда топилди. Марҳума аввал онаси, отаси ва акаси — томонидан болалик даврида жинсий зўравонлик учраганини иддао қилган

Исроиллик вазирнинг қизи ўлик ҳолда топилди. Марҳума аввал онаси, отаси ва акаси — томонидан болалик даврида жинсий зўравонлик учраганини иддао қилган

Исроилнинг ҳудий аҳоли пунктлари ва миллий миссиялар вазири Орит Струкнинг 34 ёшли қизи Шошана Струк Исроилнинг юқори Галилея ҳудудидаги Амирим поселениесида ижарага олинган уйда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда tcmedianews хабар берди. Маълумотларга кўра, унинг жасади ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза институтига юборилган. Полиция томонидан тергов бошланган. Дастлабки маълумотларда ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли тилга олинган бўлса-да, ўлим ҳолатининг аниқ шароитлари ҳозирча номаълум.

Шошана Струк аввал ҳам жамоатчилик эътиборига тушган эди. У ўз оиласи аъзолари — жумладан онаси, отаси ва акаси — томонидан болалик даврида жинсий зўравонлик ва маросимий суиистеъмолга учраганини иддао қилган. Ўтган йили эълон қилинган видеода у жуда ёшлигидан “педофилия маросимлари” деб атаган ҳолатларга олиб борилганини ва мунтазам равишда зўравонликка дучор этилганини айтган. Кейинчалик у расмий шикоят бериш учун Исроилга қайтиб, полицияга мурожаат қилган ҳамда ушбу ишга алоқадор шахслардан хавфсираётганини билдириб, ҳимоя сўраган.

Унинг онаси, Орит Струк — Биньямин Нетаньяху ҳукуматидаги ўта ўнг қанотга мансуб вазирлардан бири — ижтимоий тармоқларда қизи вафоти муносабати билан “юрагим синди” деб ёзди. Шошана Струкнинг иддаолари аввалроқ Исроил жамиятида катта муҳокамаларга сабаб бўлган, ҳатто Knesset да ҳам таъсирли шахслар иштирокидаги маросимий зўравонлик ҳақидаги даъволар муҳокама қилинган. Айни пайтда унинг ўлими юзасидан тергов давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: