Ижтимоий тармоқларга АҚШ ва Исроил ҳужумларини қораловчи пост ёзмаган эронлик машҳур футболчи жамоадан четлатилган
Эрон ОАВларига кўра, футболчи Сердар Азмун терма жамоадан четлатилган. Сабаб — у ижтимоий тармоқларда БАА шайхлари билан сурат жойлаб, АҚШ ва Исроил ҳужумларини қораловчи пост ёзмаган. Бу ҳолат сиёсий босим ва спорт аралашуви сифатида талқин қилинмоқда. Азмуннинг ҳаракати Эрон ичида ҳам турли баҳсларга сабаб бўлди. Экспертлар фикрича, вазият янада кескинлашса, Жаҳон чемпионати арафасида Эронда икки хил терма — расмий ва мухолиф жамоа пайдо бўлиши мумкин. Қайси жамоа мундиалда қатнашиши эса мамлакатдаги сиёсий вазиятга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

