Босар-тусарини билмай қолган Исроил армияси БМТ кучларига зарба берди!..
Яна бирортанг чиқиб олиб «ғиди-биди» қилиб юрма!.. Биласан-а, мени?!
Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливан жанубидаги БМТ позицияларига танкдан ўт очганини расман тан олди. Ушбу «хато» оқибатида Ганадан келган тинчликпарвар кучлар (миротворлар) жароҳатланган.
🛑 ВОҚЕА ТАФСИЛОТЛАРИ:
Исроил армияси чоршанба куни берган баёнотига кўра, 6 март куни юз берган даҳшатли воқеа «хатолик» оқибати бўлган. Исроил танклари БМТнинг UNIFIL кучларини танкка қарши ўт очган душман гуруҳи деб ўйлаб, уларга қарата тўғридан-тўғри зарба берган.
🔍 ТЕКШИРУВ НАТИЖАЛАРИ:
-
БМТ хулосаси: Ғарбий ҳарбий манбаларнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, тергов Исроилнинг айбини тўлиқ исботлаган.
-
Зарба нуқтаси: Ливан жанубидаги «Ал-Қауза» базасига Исроил жанговар танкларидан учта тўғридан-тўғри зарба берилган.
-
Ҳолат: Бу БМТ миротворлари билан боғлиқ биринчи кўнгилсиз воқеа эмас. Ваҳоланки, ушбу миссия жорий йил охиригача якунланиши керак эди.
