3 ёшга тўлмаган гўдак уриб ўлдирилган?!
Тошкентда 3 ёшга тўлмаган бола зўравонлик қурбони бўлди
Олмазор туманида 2023 йилда туғилган Аброр Зуҳратуллаев калтакланиш оқибатида вафот этди. Маълум қилинишича, бола Қизил тут тор кўчасида жойлашган хонадонда кўкрак қисмидаги жароҳат аломатлари билан топилган.
У 2025 йил 27 ноябрдан буён энага қарамоғида бўлган. Боланинг аҳволи ёмонлашиб, ҳарорати кўтарилгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирилган ва унга “стоматит” ташхиси қўйилган.
Олиб борилган суриштирувлар давомида энаганинг турмуш ўртоғи — 26 ёшли А. Ҳусанов бола тўхтамай йиғлагани учун уни жаҳл устида кўкрак қисмига бир неча марта урганини билдирган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи иш олиб борган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
